Жаҳон

Украина мустақиллигидан ҳам муҳим: нима учун Ғарб Россия энергетика секторига санкция жорий этмади?

“Европа истеъмолчилари тез орада минг кубометр газ учун 2000 доллар тўлайдиган дунёга хуш келибсиз”.

Украина мустақиллигидан ҳам муҳим: нима учун Ғарб Россия энергетика секторига санкция жорий этмади?

 

24 февраль куни Россиянинг “Шимолий оқим-2” газ қувури ишга туширилиши тўхтатиб қўйилгандан кейин Дмитрий Медведев шундай твит қолдирди.

Аммо бу Ғарб томонидан Россия энергетика секторига жорий этган ягона чеклов бўлиб қолмоқда. АҚШ, Европа ва Япония расмийлари Москва нефть-газ тармоғига санкция жорий этиш ҳалокатли эканини маълум қилди. Аслида хам шундайми? Дунё рус нефти ва газига қай даражада қарам?

 

Европанинг айрим давлатлари Россиядан энергетик ресурсларидан бутунлай воз кечишни таклиф этаётган бўлсада, амалда бунинг ҳозирда имкони йўқ. Қуйидаги жадвалда Евроиттифоқ давлатлари сотиб оладиган газнинг қанча қисми Россияга тўғри келиши кўрсатилган:

Рус газининг энг катта истеъмолчиларидан бўлган Германияда айрим сиёсатчилар “Шимолий оқим-2” лойиҳаси тўхтатиб қўйилганидан хавотир билдирган. Хусусан, Бундестаг депутати, парламентнинг энергетика қўмитаси раиси Клаус Эрнст ҳукуматнинг бу қарорни нотўғри бўлганини таъкидлаган. Улар бу нафақат Москвага, балки Германия ва Евроиттифоқнинг бошқа 12 давлатига ҳам зарар етказишини маълум қилган. 


Айрим кузатувчилар ўтган йили газ нархи кескин ошиши ортидан Россиянинг “Шимолий оқим-2”га ишлатган маблағлари тўла оқланганини таъкидламоқда (унга 10 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфланган). РФ эса 2021 йилда 125 млрд долларлик  нефть ва газ сотган.  

 

АҚШ бундан бир неча ҳафта олдин Россия билан муносабатлар кескинлашган тақдирда Европага Қатар ва Озарбайжон газини етказиб беришни кўриб чиққан. Аммо кейинчалик Қатар энергетика вазири бунинг имкони йўқлигини, ЕИ энергетика бозорида ҳеч ким РФ ўрнини тўлдира олмаслигини маълум қилди. Озарбайжон орқали ҳам газга бўлган талабни тўла қондириб бўлмайди. 

 

Вашингтон ҳам бутун дунё энеретик ресурслари бозори кўп жиҳатдан РФга боғлиқ эканини яхши англайди. Бу нефть ва газ нархи янада ошишига сабаб бўлиши мумкин. 24 февраль, Россия Укринада ҳарбий операцияни бошлаган куни, Brent маркали нефтнинг бир баррели 103 долларга етди (Сўнгги бор нефть нархи 2014 йилда 100 доллардан баланд бўлган). Россия жаҳондаги “қора олтин”нинг 10 фоизини ишлаб чиқаради. Унга нисбатан чекловлар жорий этилган тақдирда, нефть нархи янада кўтарилиб кетиши аниқ. Бу дунёдаги ҳеч қайси давлат учун фойдали эмас. 

 

Нефть ва газнинг тобора қимматлашиб бориши бир неча томондан хавфли. Экспертлар фикрича, бу, энг аввало, бутун дунё бўйлаб инфляция ошишига олиб келади. Бошқа томондан, пандемиядан кейинги тикланиш даври секинлашишига сабаб бўлади. Жаҳон иқтисодиётининг “қони” бўлган энергетикада барқарорлик сақланиб қолиши – энг муҳим масала.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Украина мустақиллигидан ҳам муҳим: нима учун Ғарб Россия энергетика секторига санкция жорий этмади? | Zamon.uz