Эртага республиканинг деярли барча ҳудудларида ёмғир ёғиши кутиляпти
Шунингдек, тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинган.

Ўзгидромет 27 февраль соат 20.00 дан 28 февраль 20.00 гача бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, эртага Тошкент шаҳрида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиш хавфи бор. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.








