Ғарб давлатлари Россиянинг асосий банкларини SWIFT тизимидан узишга қарор қилди
Бу йўл орқали Россиянинг экспорт ва импорти амалда “блокланиши” айтилмоқда.

АҚШ, Канада, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи давлатлари бир қатор Россия банкларини SWIFT’дан ўчириш ниятида – Германия ҳукуматига кўра, гап санкциялар остидаги барча Россия банклари ҳақида бормоқда, бироқ уларга бошқалар ҳам қўшилиши мумкин.
Европа Комиссиясининг фикрича, бир қатор банкларнинг SWIFT’дан узилиши “Россия экспорт ва импортини амалда блоклайди”.
Россия банкининг олтин-валюта захираларидан рублни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланишига йўл қўймаслик учун унга қарши санкциялар қўллашга қарор қилинди – Ғарб давлатларининг фикрича, бу уларнинг бошқа санкциялари самарадорлигига путур етказади.
Оқ уйнинг таъкидлашича, Россия Банкига қарши санкциялар режими ҳали ҳам ишлаб чиқилмоқда – улар ўтказишга рухсат этилган инекцияларга ҳам, унинг активларига ҳам таъсир қилиши мумкин, мақсад валюта интервенцияларини имконсиз қилишдир.
Ғарб давлатлари, шунингдек, “рус олигархлари”нинг Ғарб бозорларида ўз молиявий активларидан фойдаланишига йўл қўймаслик, жумладан, фуқаролик (“олтин паспортлар”) сотилишини чеклашга қарор қилиш ниятида.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги аллақачон санкцияланган шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилишга имкон берувчи режа ишлаб чиқилаётганини айтди, тегишли қонун лойиҳаси келаси ҳафтада қабул қилиниши кутилмоқда.








