Киев Россия билан музокара ўтказишга рози бўлди
Украина делегацияси Гомелдаги музокаралар учун йўлга чиққан.

Россия делегацияси раҳбари, Россия Президентининг ёрдамчиси Владимир Мединскийнинг маълум қилишича, Киев Гомелдаги музокараларга тайёрлигини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, Россия делегацияси аъзолари музокаралар учун Минскдан Гомелга жўнаб кетишмоқда.
“Биз кетмоқчи эдик, лекин биз Украина томонидан музокаралар тасдиқлангани ҳақида маълумот олдик”, деган Мединский.
Аввалроқ Мединский Россия томони Украина делегасиясининг Гомелдаги музокараларда бўлиши ва у ерга бориши вақтида хавфсизлигини кафолатлаганини маълум қилганди.








