Россиянинг ядро қуролини шай ҳолатга кетириш қарори уруш авж олишини англатади – АҚШ
Путин ядро қуролини ишга тушириш билан таҳдид қилмоқда.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд Владимир Путиннинг ядро қуролини ўз ичига олган тўхтатувчи кучларини шай ҳолатга келтириш ҳақидаги буйруғини қабул қилиб бўлмас, деб атади.
“Бу шуни англатадики, президент Путин бу урушни мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган тарзда авж олдиришда давом этмоқда ва биз унинг ҳаракатларини энг кучли тарзда тўхтатишда давом этишимиз керак”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, 27-феврал куни Путин чегара қўшинларини махсус жанговар навбатчилик режимига ўтказишни буюрган эди. У бу қарорини НАТО давлатлари расмийларининг баёнотлари билан изоҳлаган.
“Ғарб давлатлари нафақат иқтисодий соҳада мамлакатимизга қарши ҳаракатлар қилишмоқда, балки НАТОга аъзо етакчи давлатларнинг юқори мартабали амалдорлари ҳам бизга қарши тажовузкор баёнотлар билан чиқмоқда”, — деган Путин.
27 февралга ўтар кечаси Еврокомиссия раҳбарлари: Франсия, Германия, Италия, Буюк Британия, Канада ва АҚШ кучли янги иқтисодий санкциялар тўпламини эълон қилишди. Улар Россиянинг айрим банкларини SWIFT ўлов тизимидан ўчириш ва тақиқлашни ўз ичига олади.








