Жаҳон

Украина Россияни Халқаро судга берди

Киев суддан ноқонуний ҳужумларни тўхтатиш тўғрисида буйруқ чиқаришни талаб қилмоқда.

Украина Россияни Халқаро судга берди

 

Украина Гаагадаги Халқаро судга Россия Федерациясига қарши даъво аризаси берди ва суднинг Россияга нисбатан вақтинчалик чоралар кўриш тўғрисидаги қарорини талаб қилди.

 

Украина суддан фавқулодда суд мажлисларини ўтказишни ва Россияга Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ноқонуний ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш тўғрисида буйруқ чиқаришни талаб қилмоқда.

 

Суд Украина ишини кўриб чиқиш ва Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенция асосида шошилинч чоралар кўриш ваколатига эга. Геноцид конвенцияси бунга жавобан ишлаб чиқилган энг муҳим халқаро шартномалардан биридир. 

 

Қайд этилишича, Украина халқи Россия агрессиясига дадил қаршилик кўрсатишда давом этмоқда.

 

"Россиянинг барча ёлғонлари фош бўлади ва Россиянинг халқаро ҳуқуқни менсимаслиги бутун дунё учун тасдиқланади. Ишончимиз комилки, Украина Россияни жавобгарликка тортади", — дейилади ТИВ баёнотида.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Украина Россияни Халқаро судга берди | Zamon.uz