Жаҳон

Украинада қўлга олинган ўзбекистонлик фуқаронинг кимлиги аниқланди

У 23 февраль куни Киевдаги форумда иштирок этиш учун бориб, қайтиб келолмай қолган.

Украинада қўлга олинган ўзбекистонлик фуқаронинг кимлиги аниқланди

 

Украинанинг урушда асир олинган ва ўлган аскарларни идентификация қилиш билан шуғулланувчи Telegram каналида Россия томонидан жанг қилган, деб ишора қилинаётган  Ўзбекистон Республикаси фуқароси Бозоров Адҳаммирза Ҳайитовичнинг паспорт маълумотлари тарқатилди.

 

Блогер Нурбек Алимовнинг ёзишича, бу йигит дастурчи бўлган. У Ўзбекистондаги кўплаб сайтларда ишлаган. Ҳатто 2014 йилда Миллий интернет танловининг “Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти акс этган энг яхши сайт” номинацияси бўйича 1-ўринни эгаллаган.

 

Шунингдек, маълум вақт Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида ҳам фаолият олиб борган. Бугунги кунда у Тошкентдаги “Sales doctor” фирмасида дастурчи сифатида ишлаб келади. Бундан ташқари, Адҳаммирза Бозоров “Sales doctor solutions” МЧЖнинг 30 фоиз улушига эгалик қилади.

 

Бу йигит Украинага инновацион товар ва сервисларни ривожлантиришга қаратилган платформаси — FMCG CLUB'нинг таклифига биноан 23 февраль куни соат 15:25да Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали Украинанинг Киев шаҳрига учган. 24 февраль куни Киевда FMCG INDUSTRY FORUM 2022 бўлиб ўтиши керак эди. У билан бирга яна бир Ўзбекистон фуқароси Темур исмли дастурчи йигит ҳам бўлгани айтилмоқда. 27 февраль куни эса Тошкентга қайтишга чиптаси ҳам бўлган.

 

“24 февралда уруш бошланиб кетгач, Украина шаҳарларида комендантлик соатлари жорий қилингани сабабли бу йигит тушунмовчилик сабаб қўлга олинган бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Украинада қўлга олинган ўзбекистонлик фуқаронинг кимлиги аниқланди | Zamon.uz