Украинадаги ўзбек фуқароларининг қанчаси эвакуация қилинди?
Бу бўйича Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълумот берди.

Хабар қилинишича, Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси тақдим этган маълумотга кўра, шу вақтгача 600 дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари Полша чегарасига етказилган.
Шунингдек, бугун Украинанинг Львов шаҳридан Ўзбекистон фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ Украина-Польша чегарасидаги “Краковес-Карчова” назорат-ўтказиш пункти томон йўлга чиққан.
Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқароларини Польшадан мамлакатга қайтариш мақсадида “Uzbekisan Airways” АЖ самолётларининг ўтиши учун ҳаво йўлаги билан таъминлаш масаласи ҳал қилинган. Ҳозирча биринчи самолётнинг Ўзбекистонга парвоз қилиш 28 февраль кунига режалаштирилган.








