Жаҳон

АҚШ Хитой ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилмаяпти — Ван И

Хитой бош дипломати давлатлар тарихий танлов олдида турганини таъкидлади.

АҚШ Хитой ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилмаяпти — Ван И

 

Вашингтоннинг “ягона Хитой” тамойилини ҳурмат қилмаслиги Хитой ва АҚШ муносабатларининг мураккаблашувига сабаб бўлди. Бу ҳақда ХХР ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.

 

“Дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён Хитой-АҚШ муносбатлари мисли кўрилмаган муаммоларга дуч келди. Бу ўз навбатида дунёнинг навбатдаги бўлиниши юзасидан халқаро ҳамжамиятда хавотир уйғотмоқда.

Ушбу вазиятнинг вужудга келишида асосий сабаб Шанхай Коммюникесида белгиланган тамойилларнинг ҳурмат қилинмаслиги ҳисобланади.

Хитой ва АҚШ яна тарихий танлов олдида турибди: бирга тинч-тотув яшаш ёки низо ва қарама-қаршиликка қараб кетиш, очиқлик ва ҳамкорликка риоя қилиш ёки яккаланиш ҳамда антагонизмга қайтиш”, – деган дипломат.

 

Унинг сўзларига кўра, юқорида тилга олинган коммюникедаги энг муҳим нуқта Тайвань масаласи саналади. Унда вашингтон “ягона Хитой” мавжудлигини тан олган.

 

Маълумот ўрнида: Шанхай коммюникеси – Хитой ва АҚШ томонидан 1972 йилда имзоланган ҳужжат. У Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатлар яхшиланишига асос бўлди. Бу йил унинг имзоланганига 50 йил тўлди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ван И Америка билан очиқ қарама-қаршилик шаклланиши мумкинлигини маълум қилганди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Хитой ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилмаяпти — Ван И | Zamon.uz