АҚШ Хитойни ортда қолдирмоқчи
Байден бунга қандай эришиш мумкинлигини айтди.

АҚШ инфратузилмасини ислоҳ қилиш орқали Хитойдан иқтисодий жиҳатдан ўзиб кетмоқчи. Бу ҳақда Жозеф Байден маълум қилди.
“Олдимизда инфратузилма ўн йиллиги турибди. У АҚШни ўзгартиради ва XXI аср иқтисодий рақобатида ғалаба қозонишимизга ёрдам беради”, – деган у.
Президентнинг сўзларига кўра, Американинг бутун дунё, айниқса, Хитой билан рақобати кучаяди.
Маълумот ўрнида: АҚШ раҳбари 2021 йилда мамлакат инфратузилмасини модернизацияси учун триллион долларлик инвестиция тўғрисида қонунни имзолади. Байден иқтисодий ўсишнинг асоси сифатида айнан инфратузилмани кўраётганини бир неча бор таъкидлаган.
Аввалроқ Вашингтон Москва билан Украина бўйича алоқа каналини йўлга қўйишни таклиф қилганди.







