Ўзбекистон

Мингтадан ортиқ хонадони бўлган маҳалла раиси 4,1 млн ойлик олади

Энди раисларга маҳалладаги хонадонлар сонига қараб маош белгиланади.

Мингтадан ортиқ хонадони бўлган маҳалла раиси 4,1 млн ойлик олади

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан, 2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалла раисларининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади:

 

– хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари (3 млн 288 минг сўм) миқдорида;

– хонадонлар сони 501 тадан 1000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари (3 млн 699 минг сўм) миқдорида;

– хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари (4 млн 110 минг сўм) миқдорида.

 

Шунингдек, фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, маҳалла раисларини қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилади.

 

custom img

Wildberries компанияси Россияни тарк этиб, Ўзбекистонда ўз омборларини очадими?

Компания тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди ва Wildberries матбуот хизмати Zamon.uz саволларига жавоб берди.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошида Блогерлар ижодий кенгаши ташкил этилди

Кенгаш блогерларнинг касбий ривожланиши, медиа саводхонлигини ошириш ва ёш контент яратувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилади.

custom img

Туркиялик олимнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби нашр этилди

Кемал Явуз Атаманнинг 1991 йилдан буён Ўзбекистондаги кузатувлари ва тадқиқотлари жамланган “Мен таниган Ўзбекистон” асари ўзбек ва турк тилларида тақдим этилди.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошида экологик клуб ташкил этиш таклиф қилинди

Уюшма қошидаги Журналист аёллар кенгашининг “Яшил иқтисодиёт ва аёллар:  асраш масъулияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

custom img

Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

Шунингдек, у 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.

custom img

Самарқандда юк машинаси ағдарилиб кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Юк машинаси кабинасида ёнғин чиқиши ортидан ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган

custom img

Маҳаллаларнинг энергетик паспорти яратилади — Энергетика вазири

Энергетика соҳасида истеъмолчиларга мобил илова орқали қарздорлик ва таъминотдаги узилишлар ҳақида маълумот олиш имконини берувчи тизимларни ривожлантириш режалаштирилмоқда.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов оғир жудоликка учради

Ҳусановнинг бобоси, “Бунёдкор” U-19 жамоаси бош мураббийи Ҳикмат Ҳошимовнинг отаси Ҳусан бобо вафот этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"