Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев БМТ вакили Владимир Воронковни қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон билан БМТ Контртеррор бошқармаси ўртасида шерикчиликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

Шавкат Мирзиёев БМТ вакили Владимир Воронковни қабул қилди

 

Бугун, 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари – Контртеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. У БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегияси бўйича Тошкент халқаро конференцияси доирасида мамлакатимизда бўлиб турибди.

 

Учрашув аввалида Владимир Воронков Ўзбекистон Президентига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Эртага пойтахтимизда иш бошлайдиган икки кунлик нуфузли халқаро конференцияни ўтказиш ташаббуси ва унинг ташкил этилгани учун алоҳида миннатдорлик билдирилди.

 

Мамлакатимизнинг БМТ институт ва тузилмалари, шу жумладан Контртеррор бошқармаси билан амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Давлат раҳбари сермаҳсул ҳамкорликнинг бугунги даражасини мамнуният билан қайд этди. Хусусан, Ўзбекистон бошқарманинг террорчиликка қарши курашиш борасидаги 15 та лойиҳасини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

 

Марказий Осиё минтақаси давлатларининг янгиланган Қўшма ҳаракат режасини амалга ошириш ва лойиҳалар сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси доирасида кўп томонлама тадбирлар ўтказиш, ёшларни экстремизм ва терроризмнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш, “қайноқ нуқталар”дан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш соҳасида тажриба алмашиш ҳамда кадрлар тайёрлаш йўналишида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

 

Минтақа кун тартибидаги масалалар, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши, афғон халқига кўмаклашиш ва ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш юзасидан фикр алмашилди.

 

Учрашув якунида Ўзбекистон ва БМТ Контртеррор бошқармаси ўртасидаги амалий шерикликни кенгайтириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев БМТ вакили Владимир Воронковни қабул қилди | Zamon.uz