Жаҳон

Украинанинг 3 та ҳудудидан ўзбеклар эвакуация қилинмади

Ташқи ишлар вазирининг расмий вакили вазият бўйича маълумот берди.

Украинанинг 3 та ҳудудидан ўзбеклар эвакуация қилинмади


Таъкидланишича,Ўзбекистон элчихонасини Киевдан эвакуация қилиш масаласи кўриб чиқилмаяпти. Ҳозирда дипломатик ваколатхона фаолиятининг асосий устувор йўналиши мамлакат фуқароларини хавфсиз эвакуация қилиш ҳисобланади.

 

Фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган Украинанинг айрим аҳоли пунктларидан, хусусан, Харьков, Суми ва Херсон шаҳарларидан фуқароларимизни эвакуация қилишда қийинчиликлар юзага келди. Ушбу шаҳарлардан фуқароларни олиб чиқиш ҳарбий ҳаракатлар тўлиқ тугаганидан кейин ташкил этилади, унгача ҳимояланган бункерларда қолиш тавсия этилади.

 

Киевда ва айниқса, унинг чекка ҳудудларидаги мураккаб вазиятга қарамай фуқароларимизни вокзалга етказиш ишлари давом этмоқда. Киевдан ғарбий йўналишдаги поезд қатновлари ҳам тўхтатилмаган.

 

Айни пайтда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси томонидан фуқароларимизни Львов шаҳридан «Краковец» назорат-ўтказиш пунктигача етказиш ташкил этилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Украинанинг 3 та ҳудудидан ўзбеклар эвакуация қилинмади | Zamon.uz