Жаҳон

Рус олигархларининг уйлари украиналикларга берилади

Британия украиналик қочқинларни россиялик олигархларнинг мусодара қилинган уйларига жойлайди.

Рус олигархларининг уйлари украиналикларга берилади

 

Буюк Британия ҳукумати Украинадан келган қочқинларни россиялик олигархларнинг мусодара қилинган уйларига жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

 

Британия бош вазири ўринбосари Доминик Рааб Буюк Британия ҳукумати олигархларнинг Лондондаги уйларини мусодара қилиши ва украиналик қочқинларни жойлаштириш учун фойдаланиши мумкинлигини айтди.

 

Ҳукумат “тез орада” олигархларга бойликларини ҳимоя қилиш учун қиммат юридик фирмаларни ёллашни тақиқлаш бўйича таклифлар киритади, — дейилади хабарда.

 

Бундан ташқари, россиялик таниқли тадбиркорлар Алишер Усмонов ва Игор Шуваловнинг активлари музлатиб қўйилиши, улар Буюк Британия бўйлаб саёҳат қила олмаслиги қайд этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари рўйҳатида Путиннинҳ матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам бор.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.