Алишер Усмоновга тегишли USM ҳолдинги "Капиталбанк" акцияларини сотиб юборди
Кеча Усмоновнинг “Дилбар” номли яхтаси Германияда ҳибсга олинганди.

USM Holdings компанияси "Kapitalbank" АТБ акцияларининг 61,54 фоизига биргаликда эгалик қилувчи "Telekominvest" МЧЖ (Россия) ва “Finanse TSI” МЧЖ (Ўзбекистон) устав капиталидаги 100 фоиз улушини сотиш бўйича битим тузди.
Битим "Kapitalbank" АТБ бизнесини биргаликда ривожлантиришдан манфаатдор бўлган хусусий инвесторлар гуруҳи ташаббуси билан тузилганлиги айтилмоқда.
Битимнинг тижорат шартлари ошкор этилмаган.
Аввалроқ, Усмоновнинг “Dilbar” номли яхтаси Германияда ҳибсга олингани ҳамда унинг бойлиги 1.2 миллиард долларга камайгани ҳақида хабар берилганди.







