Расмий Бишкек Киев ва Москвага Қирғизистонда музокара ўтказишни таклиф қилди
Мамлакат ТИВ раҳбари Украинадаги вазият цивилизацияга хавф солаётганини маълум қилган.

Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
“Қирғизистон Россия ва Украина вакиллари ўртасида бошланган музокараларни олқишлайди. Шу билан бирга бу йўналишда исталган воситачиликка тайёрлигини маълум қилади. Зарурат туғилган тақдирда ўз ҳудудида музокаралар ўтказишга ва тинчлик ўрнатилиши учун иҳар қандай ёрдамга тайёрлигини билдиради”, – деган Қирғизистон ТИВ раҳбари Руслан Казакбаев.
У Москва ва Киевни низони давом эттиришини қўллаш мумкин эмаслигини ҳам маълум қилган.
“Биз Украинадаги вазиятни катта хавотир билан кузатмоқдамиз. Энг аввало, бу фожеага икки қардош халқ – рус ва украинлар тортилди. Одамлар қурбон бўлишининг олдини олиб бўлмади. Бугун биз мисли кўрилмаган инқирозга гувоҳ бўляпмиз. Дунё катта ҳалокат ёқасида турибди. Ундан кейин цивилизация тикланишига кафолат йўқ. Томонларни низони давом эттиришига ундамаслик керак”,– деб қўшимча қилган дипломат.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Словакия Киевга қирувчи самолёт беришини инкор қилгани тўғрисида хабар берилганди.







