Жаҳон

Энг ёмони ҳали олдинда, Россия бутун Украина устидан назоратни қўлга олмоқчи – Макрон

Франция Президенти Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Энг ёмони ҳали олдинда, Россия бутун Украина устидан назоратни қўлга олмоқчи – Макрон

 


Россия президенти Владимир Путин франциялик ҳамкасби Эммануел Макрон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” нашри ёзмоқда. 

 

Кремль раҳбарининг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Украина хавфсизлик бўлинмаси ва шахсий таркиби билан биргаликда Запорожье атом электр стансиясининг нормал режимда ишлашини таъминлашда давом этмоқда. Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Чернобил АЕСни ҳам назорат қилади.

 

Путиннинг таъкидлашича, Киев Мариупол ва Волноваха гуманитар йўлаклари бўйича эришилган келишувларни ҳалигача бажармаяпти. У, шунингдек, Москва видеоконференция форматида ёки учинчи давлатда учрашув ўтказишга қарши эмаслигини айтган.

 

Путиннинг  қўшимча қилишича, Россия Федерацияси билан мулоқотни давом эттириш учун Киев барча “Россияга маълум бўлган талабларни” бажариши шарт.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Макронга Киевга ракета ҳужумлари ҳақидаги маълумотлар ёлғон эканини айтганди.
Макроннинг сўзларига кўра эса энг ёмони ҳали олдинда, Путин бутун Украина устидан назоратни ўз қўлига олмоқчи.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Энг ёмони ҳали олдинда, Россия бутун Украина устидан назоратни қўлга олмоқчи – Макрон | Zamon.uz