Украинада россиялик ҳарбий асирлар учун лагерлар яратилади
Айни пайтда мамлакатда маҳбуслар сони кўплиги айтилмоқда.

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович россиялик сиёсатчи Марк Фейгиннинг YouTube каналига берган интервьюсида мамлакатда рус аскарлари учун лагерлар яратилиши ҳақида айтиб ўтган.
“Биз Женева конвенциясининг барча қонунларига мувофиқ, барча талабларни ҳисобга олган ҳолда, маҳбусларни марказлашган ҳолда ҳибсда сақлашни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қиламиз, улар, дарвоқе, жуда кўп. Биз лагерлар яратамиз, чунки маҳбуслар жуда кўп”, деган Арестович.








