Жаҳон

Президент Олимпия шаҳарчасининг лойиҳаси билан танишди

Шаҳарчада барча шароитлар Осиё Олимпия кенгаши ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ бўлади.

Президент Олимпия шаҳарчасининг лойиҳаси билан танишди

 

 

2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган.

 

Лойиҳага кўра, шаҳарча марказида олимпия стадиони, унинг икки ёнида ёпиқ спорт мажмуалари, сув спорти саройи, машғулот майдончалари, эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади.  Барча шароитлар Осиё Олимпия кенгаши ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ бўлади. Маъмурий бино, ётоқхона, музей ва хўжалик объектлари ҳам қурилади.

 


Мусобақалардан ташқари вақтда шаҳарча ўқув-машғулот базаси бўлиб хизмат қилади. Бу ерда Олий спорт маҳорати институти, спорт федерациялари ва соҳадаги бошқа муассасалар фаолият олиб боради.

 


Яна бир муҳим жиҳат: шаҳарча жойлашадиган Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб дарахтлар экилиб, сайилгоҳ ташкил этилади. У ер аҳоли учун очиқ бўлиб, сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш мумкин бўлади.

 

 

Давлат раҳбари лойиҳанинг қиймати, спортчи ва томошабинлар учун яратиладиган қулайликларни синчиклаб сўради. Мутасаддиларга ишлар ҳажми ва зарур маблағ миқдорини йилма-йил ҳисоб-китоб қилиб, аниқ режа шакллантириш, қурилиш бўйича тендер эълон қилиш юзасидан кўрсатмалар берди.

 

 

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича йиғилишда Президент йўл четларида гуллайдиган ва барги рангли дарахтлар экиш мақсадга мувофиқлигини айтган эди. Тақдимотда шу борадаги режалар кўриб чиқилди.

 

 

Бунинг учун Тошкент шаҳрининг Кичик ҳалқа йўли, Мустақиллик, Навоий, Ислом Каримов, Афросиёб, Шаҳрисабз, Ойбек, Бобур каби 21 та кўчаси танлаб олинган. Уларда каштан, сирен, шумтол, лола дарахти, чинор, жўка каби манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган. Шунингдек, дарахтларнинг танаси тўғри ва илдизи мустаҳкам бўлиши учун репикаж усулида етиштириш мўлжалланган.

 

Давлат раҳбари манзарали кўчатлар билан бирга маҳаллаларда анжир, анор, хурмо каби мевали дарахтлар экиш, ишкомли кўчалар ташкил қилиш муҳимлигини таъкидлади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Президент Олимпия шаҳарчасининг лойиҳаси билан танишди | Zamon.uz