Украина яқин келажакда Европа Иттифоқига кирмаслиги мумкин
Киев 28-феврал куни Ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза топширганди.

Европанинг қатор давлатлари Украинанинг Евроиттифоқ аъзолигига номзод мақомини беришга қарши. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Агентлик суҳбатдошларидан бири ЕИнинг марказий давлатларидан бўлган Германия, Нидерландия ва бошқа мамлакатлар Киевнинг ташкилотга киришига қаршилик кўрсатаётганини маълум қилган. Улар Украинага амалий ёрдам кўрсатишни ва жанговор ҳаракатларни тўхтатишга урғу бермоқчи.
Европа Иттифоқига қўшилиш жараёни камида 10 йил вақтни талаб этади.
Маълумот ўрнида: 24 февраль куни Россиянинг Украинага қарши махсус операцияси бошланди. Шундан кейин Киев ЕИга аъзолик аризасини топширди.
Аввалроқ Украинадаги уруш дунёда хомашё маҳсулотлари нархи кўтарилишига олиб келгани тўғрисида хабар берилганди.








