Жаҳон

Уруш ва норозилик қурбони: Озарбайжоннинг биринчи президенти қандай қилиб лавозимидан айрилган?

Бундан 30 йил аввал Озарбайжоннинг биринчи президенти Ояз Муталибов истеъфога чиққан эди.

Уруш ва норозилик қурбони: Озарбайжоннинг биринчи президенти қандай қилиб лавозимидан айрилган?

 

Озарбайжоннинг биринчи президенти Оёз Муталибовнинг тарихи қарама-қаршилик ва фожиаларга бой: у мамлакатни мустақилликка олиб бориб, халқ меҳрини қозона олмади ва 20 йил сургунда яшашга мажбур бўлди. Бундан роппа-роса 30 йил аввал жамоатчилик босими остида у истеъфога чиқди. Бунга Бокудаги норозилик намойишларининг шафқатсизларча бостирилиши ва биринчи Қорабоғ урушида Озарбайжон армиясининг мағлубияти қандай таъсир кўрсатди? 

 

Аяз Ниёзи ўғли 1938 йил 12 майда Боку шаҳрида жарроҳ ва бўлажак Улуғ Ватан уруши қатнашчиси оиласида туғилган. Сиёсатчининг болалиги ва ёшлиги Боку яқинидаги Шамахи шаҳрида ўтган. Бўлажак президентнинг ўзи эслаганидек, ҳар доим ҳам совет турмуш тарзига мос келавермаган.

 

1962 йилда Муталибов Озарбайжон нефт-кимё институтини тамомлаган. Тўрт йилдан сўнг Боку музлатгичлар ва маиший техника заводига директор бўлган. Муталибов 36 ёшида ушбу заводга Бош директор лавозимига тайинланган.

 

У 1963 йилда Коммунистлар партияси аъзолигига қабул қилинган. Бироқ ўзининг биринчи партиявий лавозими – Боку шаҳар Нариманов туман партия қўмитасининг иккинчи котиблигига фақат 1977 йилда сайланган. Икки йил ўтгач, у АССР маҳаллий саноат вазири бўлди. 1982 йил октябрь ойида у АССР Давлат режалаштириш қўмитаси раиси ва АССР Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимларини эгаллади.

 

Кейинги мартаба сакраши 1989 йил январь ойида содир бўлди — Муталибов АССР Вазирлар Кенгашининг раиси бўлди. Орадан роппа-роса бир йил ўтиб – Озарбайжон Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби.

 

1990 йил май ойида Озарбайжон ССРнинг биринчи президенти этиб сайланди. Бу мақомда у КПСС Марказий Комитети Сиёсий бюроси аъзолигига қўшилган Бутуниттифоқ сиёсатчига айланади.

 

Бу мартаба сакраши унга қимматга тушди — унинг тайинланишидан олдин Озарбайжон пойтахтида кўп йиллар давомида биринчи президентни таъқиб қиладиган фожиали воқеалар юз берди.

 

"Қора январь"

 

1990 йил 3 январда Бокуда республика мустақиллиги тарафдори ва миллий ҳаракатга бош бўлган миллатчи ташкилот Озарбайжон Халқ фаоллари фронти (ХФФ) томонидан илк пикетлар ўтказилди. Нима учун ХФФ норозилик билдирди?

 

ХФФ 1989 йил июль ойида Совет Иттифоқидаги Қорабоғ можароси ва қайта қуриш фонида ташкил этилган. Озарбайжон ССР раҳбарияти Тоғли Қорабоғда Озарбайжон аҳолиси хавфсизлигини таъминлай олмайди, деб ҳисоблаган ташкилот фаоллари томонидан 1990 йил январь ойида Боку ва бошқа шаҳарларда ўтказилган оммавий митинглар ва пикетлар уюштирилди. Худди шу кунларда ХФФ бўлинди: унинг либерал фикрли аъзолари ўзларини тарк этишди ва ҳокимият...

 

Ҳар куни ХФФ пикетлари ва митинглари сони ортиб борди. Шаҳарда озарбайжонлар ва арманлар ўртасида тўқнашувлар бошланди. Улардан баъзилари қурбонлар учун ўлим билан якунланди. Вазият ҳокимият назоратидан чиқиб кетаётган эди. 12 январь куни Совет қўшинлари Боку аеропортига қўнди. Саккиз кундан кейин улар шаҳарга бостириб киришди. Шу пайтгача Қизил Армия тинчлик даврида ҳеч қачон Совет шаҳрига бостириб кирмаган эди.

 

Расмий версияга кўра, 20 январь куни ХФФ аъзолари томонидан қўзғатилган арман погромларининг олдини олиш учун қўшинлар Бокуга юборилган.

 

Кучли ҳаракатлар натижасида, 1990 йил 20 январдаги фожиали воқеаларнинг ҳолат ва сабабларини ўрганиш бўйича Озарбайжон Республика комиссиясининг маълумотларига кўра, 131 киши ҳалок бўлган. Яна 744 киши жароҳатланган. Аксарият этник озарбайжонлардир.

 

Озарбайжон ССР партия раҳбарияти 1989 йил декабрь ойида вазиятни нормаллаштириш учун Москвадан ёрдам сўрашни режалаштирган. Бу ташаббусни Муталибовнинг ўзи қўллаб-қувватлади.

 

Сиёсатчининг бу позицияси Москвада унга бўлган муносабатга таъсир қилганми ёки йўқми, номаълум. Аммо январь воқеаларида Озарбайжон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби Абдураҳмон Везиров Бокудан қочиб кетганидан сўнг унинг ўрнига Муталибовни тайинлашга қарор қилинди.

 

Қарийб бир йил давомида Қорабоғда янги махсус статус сақланиб қолди. Йўқотилганлар устидан назоратни тиклагандан сўнг...

 

1994 йилда мустақил Озарбайжон Бош прокуратураси фожиа учун айбдорлар номини эълон қилди. Улар орасида Муталибов ҳам бор. Аммо шу пайтгача у Озарбайжон тарихидаги содир бўлган фожиаларда қатнашиб улгурганди.

 

Уруш давридаги президент

 

Совет Иттифоқининг собиқ юқори мартабали амалдори Муталибов 1991 йилда мустақил Озарбайжоннинг биринчи президенти этиб сайланган. Рақобатсиз сайловларда у 98,5 % овоз билан сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланган.

 

Унинг ягона рақиби, социал-демократик партияси етакчиси Зардушт Ализода овоз беришдан бир ҳафта олдин сайловда қатнашишдан бош тортган.

 

Муталибовнинг президентлиги Қорабоғ можароси ҳудудида вазиятнинг кескинлашиши билан ажралиб турган. 1991 йил 2 сентябрда Қорабоғ арманлари Тоғли Қорабоғ Республикаси тузилганини эълон қилди. Икки ой ўтгач эса, Озарбайжон Олий Кенгаши ТҚР автономиясини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Арманистонликлар, ўз навбатида, 10 декабрь куни мустақиллик бўйича референдум ўтказган. Бироқ Тоғли Қорабоғнинг озарбайжон аҳолиси буни тан олмаган. Бу вақтга келиб, можаро ҳарбий қарама-қаршиликка айлана бошлади. Шу муносабат билан Халқ фронти фаоллари Муталибовнинг истеъфосини талаб қилди. Лекин у бундай қилмади.

 

Бир неча кундан сўнг, 26 февралга ўтар кечаси арман қўшинлари Хўжайли шаҳрини эгаллаб олишди. МДҲ Бирлашган Кучлари 366-гвардия мотоўқчилар полкининг айрим ҳарбий хизматчилари иштирокида ўтказилган операция тарихга "Хўжайли қирғини" номи билан кирди.

 

Бу воқеалар оқибатида юзлаб озарбайжонликлар ҳалок бўлди. Вазият инсонпарварлик фалокатига айланди.

 

Хўжайлининг қулаши Озарбайжонда сиёсий инқирозни келтириб чиқарди. 1992 йил 6 мартда Озарбайжон армиясининг Тоғли Қорабоғдаги қатор муваффақиясизликларидан сўнг, ниҳоят Халқ фронти босими остида Муталибов истеъфога чиқди.

 

Келажакда у фожиа учун доимий равишда сиёсий рақибларни айблайди. Сиёсатчи Халқ фронтига ишора қилиб, ўз истеъфосини талаб қилиб, "қирғин"да Озарбайжондаги баъзи кучларни айблади. Унинг сўзларига кўра, агар у билан ҳокимият учун кураш олиб бораётган кучлар унга тўсқинлик қилмаганида, Хўжайлидаги фожиа содир бўлмасди.

 

Сургундаги ҳаёт

 

Бироз вақт ўтгач, биринчи президент қайта тикланишга ҳаракат қилди. 1992 йил 14 майда Олий Кенгаш сессиясида Ояз Муталибовнинг давлат раҳбари этиб тикланиши учун залда ҳозир бўлган 250 нафар депутатдан 219 нафари овоз берди. Шу куни у Бокуда фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати жорий қилди.

 

Бу ҳаракатлар Халқ фронти биноси олдида мухолифат тарафдорларининг оммавий митингига сабаб бўлди. 15 май куни эрталаб "Фронт" раҳбарияти Муталибовга ултиматум қўйиб, ундан соат 15:00 га қадар ўз ихтиёри билан президентликдан кетишини талаб қилди. Кўп ўтмай, мухолифат бир вақтнинг ўзида шаҳардаги маъмурий биноларни эгаллаб, президент қароргоҳи томон юришни бошлади. Кечга яқин улар президент саройини эгаллаб олди. Бироқ давлат раҳбари у ерда эмасди. Муталибов мамлакатни тарк этишга улгурганди.

 

Озарбайжоннинг янги ҳукумати уни давлат тўнтаришига уринишда айблаб, ватанига қайтишига тўсқинлик қилди.

 

Собиқ президент Москвадан бошпана топди. Лекин унинг бу шаҳардаги ҳаёти ҳам тинч кечмади — уни икки марта ҳибсга олишди. Чунки, тахминларга кўра, 1990 йилларда унинг шахси Россия Федерацияси ва Озарбайжон ўртасидаги савдо-сотиқ асосий фигурага айланганди.

 

У иккинчи марта, 1996 йилда ҳибсга олинганида, матбуотда Озарбайжон ҳукумати чечен жангчиларига ҳомийлик қилаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бу орқали экстремистларнинг Озарбайжон ҳудудидан Доғистонга оқимини тўхтатиш мақсадида Москва Бокуда таъсир нуқталарини топиш йўлларини қидирди.

 

Охир-оқибат, Муталибов озод қилинди. Ўзининг собиқ президентини экстрадиция қилишни сўраган Озарбайжон "унга қўйилган жиноятлар бўйича прокуратура материаллари этарли эмаслиги сабабли" Россиядан рад жавобини олди.


2003 йилда Муталибов навбатдаги президентлик сайловлари орқали Озарбайжон сиёсатига қайтишга уринди. Бироқ унинг паспортида Россияда доимий яшаш рухсатномаси мавжудлиги сабабли сайловларда қатнашишига рухсат берилмади. Лекин Социал-демократик партия етакчиларидан бири бўлиб қолган ҳолда Озарбайжон сиёсатига таъсир ўтказишга уринишда давом этди.

 

Муталибов Озарбайжонга фақат 2012 йилда, сиёсатдаги сўнгги нафақага чиққани эълон қилинганидан бир неча ҳафта ўтиб, қайтишга муваффақ бўлди. Қайтиш сабаби ачинарли эди: собиқ президент саратон касаллигидан вафот этган 49 ёшли ўғлини дафн қилиш учун борди.


Мамлакатда унга нисбатан барча ишлар ёпилди. Озарбайжон парламенти "Собиқ президент ва унинг оила аъзоларини таъминлаш тўғрисида"ги қонунни қабул қилди. Бу эса собиқ президентга жиноий жавобгарликка тортилишдан дахлсизлик бериб, унга амалдаги президент маошининг 50 фоизи миқдорида бир умрлик пенсия тайинланди.

 

Ҳозир Муталибов камдан-кам матбуот билан мулоқот қилади. У доимо президент Илҳом Алиевнинг қайтишига имкон яратган сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва маъқуллашини билдиради.

 

Сўнгги интервюларидан бирида ўзининг сиёсий фаолиятига баҳо берар экан, сиёсатини «етарли даражада қаттиққўл бўлмагани»ни таъкидлаб ўтган:

"Президентлик давримда мен президент сифатидаги ва умуман ҳаётдаги асосий хатоларим одамларга ҳаддан ташқари ишонганим, деб биламан. Атрофимни бузуқ ва виждонсиз одамлардан тозалашим керак эди. Умуман олганда, ҳар қандай раҳбар инсонпарварлик билан қаттиққўлликни уйғунлаштириши керак. Ўша нотинч даврда мен, эҳтимол, инсонпарварликни ҳаддан ташқари, суиистеъмол қилгандирман".

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Уруш ва норозилик қурбони: Озарбайжоннинг биринчи президенти қандай қилиб лавозимидан айрилган? | Zamon.uz