Жаҳон

Зеленскийни Саакашвилини тақдир кутмоқда — Рамзан Қодиров

Қодиров Зеленскийни Путинга таслим бўлишга чақирди. Акс ҳолда...

Зеленскийни Саакашвилини тақдир кутмоқда — Рамзан Қодиров

 

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия президенти Владимир Путиндан Владимир Зеленский мулоқотга тайёр бўлса, унга бошпана сўрашга ёрдам беришини, акс ҳолда Зеленский Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг тақдирига дуч келишини айтди. 

 

“Зеленский, агар Польшага борсанг, тузоққа туширилган ва охир-оқибат ўз ватанига қайтган Саакашвилининг тақдирига дуч келасан, агар сен Россияга ишониб, мулоқотга тайёр бўлсанг, мен сен билан ярим йўлда ва шахсан учрашишга тайёрман.

Россия президентидан... сўранг, улар сизга бошпана беришади. Агар ҳозир мени тинглаб, ягона имкониятингдан фойдалансанг, буларнинг барчаси мумкин бўлади. Қочиб кетадиган жой йўқ.

Мен билан боғлан, мен сенга Владимир Путин билан умумий тил топишишга, учрашув ташкил қилишга кафолат бераман.

Сен ваколатларни собиқ президент – Виктор Януковичга ўтказ", — деб ёзди Қодиров ўзининг Телеграм каналида.

 

Қодировнинг қўшимча қилишича, Зеленский қарор қабул қилишга шошилиши керак.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Зеленскийни Саакашвилини тақдир кутмоқда — Рамзан Қодиров | Zamon.uz