АҚШнинг яқин истиқболидаги асосий рақобатчиси маълум қилинди
Америка махсус хизматлари бу ҳақда махсус ҳисобот тайёрлади.

АҚШ махсус хизматларининг фикрича, Россия яқин келажакда Қўшма Штатларнинг асосий рақобатчиси бўлиб қолади. Бу ҳақда АҚШ миллий разведкаси директори аппарати ҳисоботида сўз боради.
Ушбу ҳужжат жорий йилнинг 21 январига қадар мавжуд бўлган маълумотлар асосида тайёрланган. У сешанба куни бўлиб ўтадиган Конгресс вакиллар палатасининг разведка бўйича махсус қўмитасидаги эшиттиришлардан олдин эълон қилинган.
“Тахминимизга кўра, Россия яқин истиқболда оммавий қирғин қуроллари жиҳатидан АҚШнинг энг йирик ва катта имкониятларга эга рақобатчиси бўлиб қолади. Чунки у ўз ядро арсеналини мукаммалаштириб ва кенгайтириб бормоқда. Шунингдек, стратегик ва ностратегик қуролларни кучайтирмоқда”, – дейилади ҳужжатда.
Америка томонининг фикрича, Москва ядро салоҳиятини тийиб туришнинг ва НАТО ҳамда АҚШ билан эҳтимолий низодаги энг асосий восита сифатида кўради. Ҳисоботда РФ АҚШ ҳаво-ҳужумига қарши мудофаа тизимини четлаб ўтувчи етказиб бериш тизимларини ишлаб чиқмоқда.
Шунингдек, Хитой ҳақида ҳам муҳим фикрлар келтирилган. АҚШ разведкаси Пекин ўз тарихидаги энг йирик ядро кучларини кенгайтираётганини маълум қилган.
“Хитой ўз режаларини чеклаб қўядиган келишувлардан манфаатдор эмас ва АҚШ ёки Россиянинг устунлигини белгилаб берадиган музокараларда иштирок этмайди”, – деб қайд этилган ҳужжатда.
Аввалроқ АҚШ ядро қуроли Японияга жойлаштирилмаслиги маълум қилинганди.








