Леонардо Ди Каприо Украина армиясига 10 млн доллар хайрия қилди
Шунингдек, яна кўплаб дунё юлдузлари Украинани қўллаб-қуватламоқда.

Актёр Леонардо Ди Каприо Украина армиясига 10 миллион доллар хайрия қилди.
Актёр илдизи украиналикларга бориб тақалишини бир неча бор таъкидлаган. Унинг бувиси Элена Смирнова (1915-2008), бир вақтлар Одессада яшаган. Октябрь инқилобидан кейин у Германияга кўчиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Мила Кунис ва унинг турмуш ўртоғи, актёр Эштон Кутчер Украинага 3 млн доллар хайрия қилган эди. Шунингдек, Бенедикт Камбербетч, Анжелина Жоли, Майкл Дуглас ва бошқа жаҳон юлдузлари ушбу мамлакатни қўллаб-қувватлашни очиқ билдиришган.
Аввалроқ АҚШда номаълум шахс Украина армиясига 1 млн доллар хайрия қилгани хабар қилинганди.








