Ўзбекистон

Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган дипломат аёллар

Бугунги кунда хотин-қизлар барча соҳаларда фаолият олиб бормоқда. Уларнинг сиёсат, иқтисод, соғлиқни сақлаш ва таълимда ўрни беқиёс.

Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган дипломат аёллар

 

Халқаро муносабатлар ва дипломатия ривожига ҳам аёллар салмоқли ҳисса қўшмоқда..

 

 Роли Астхана — БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори

 

Астхана хоним — барқарор ривожланиш дастури бўйича 25 йиллик тажрибага эга. У Ўзбекистонга келишидан олдин Буюк Британиянинг қатор вазирлик ва ташкилотларида ишлаган. Бундан ташқари, Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактабида маърузачи бўлган. Шунингдек, Буюк Британия ва Ҳиндистоннинг қатор илмий-тадқиқот институтларида фаолият олиб борган. 2022 йил 6 февраль куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Роли Астханани ташкилотнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинлади.

 

Цзян Янь — ХХРнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси

 

Цзян Янь 1970 йилда Хитойнинг Хэйлунцзян провинциясида туғилган. 1992 йилдан дипломатик хизматда. Ўз фаолиятини ХХР ТИВ Европа ва Марказий Осиё департаменти реферанти сифатида бошлаган Цзян хоним турли йилларда Россия, Қозоғистон давлатларида, ташқи ишлар вазирлигининг турли тузилмаларида ишлаган. 2018 йилда ХХРнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

 

Амира Фаҳми — Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси

 

Фаҳми Хоним Қоҳира университетининг иқтисодий ва сиёсий фанлар факультети битирувчиси. 20 йилдан ортиқ дипломатик тажрибага эга. Япония ва БМТда фаолият олиб борган. Амира Фаҳми “Дунё АА”га берган интервьюсида ўз касбини севишини айтган. Бундан ташқари, элчи самарали илмий фаолият ҳам олиб борган. Хусусан, дипломатик хизматга келишидан аввал дунёнинг етакчи тадқиқот марказларида сиёсатшунос бўлиб ишлаган.

 

Орелия Бушез — Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси

 

Орелия Бушез ҳам узоқ йиллик тажрибага эга дипломат. Турли йилларда НАТО, БМТ, “катта еттилик”да. Бундан ташқари, Франция ТИВ ўринбосари, НАТО бош котиби ўринбосари сифатида фаолият юритган. Бушез хоним Ўзбекистонга келгунга қадар, Москвадаги Франция элчихонасида сиёсий маслаҳатчи, Қозоғистонда ЕИ элчиси, Озарбайжонда Франция элчиси бўлиб ишлаган. 2021 йилнинг 6 октябридан бошлаб Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси ҳисобланади.

 

Зехавит Бен-Гилель — Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси

 

Зехавит Бен-Гилель 2020 йилда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган. У Ўзбекистонга келгунга қадар Исроил ТИВда ва турли хорижий давлатлардаги элчихоналарда фаолият олиб борган. Инглиз, испан ва немис тилларини билади.

 

Машҳура Отажонова
Бувайда туманидаги 16-умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган дипломат аёллар | Zamon.uz