Ўзбекистон

Ўзбекистонда она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланмоқда

Олий Мажлисда янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланмоқда

 

Кеча, 7 март куни Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

 

Унда сенаторлар янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонунга эътибор қаратдилар. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида умумий тусга эга бўлган ва ишламайдиган нормалар мавжудлиги, улар реклама фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тўлиқ қамраб олмаганлиги ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўплаб ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлаётгани таъкидланганди.

 

Биргина 2021 йилда реклама соҳасида 15486 та қонун бузарлик ҳолати аниқланган. Жумладан, ташқи реклама ва бошқа рекламаларда 10249 та, дарахтлардаги реклама ва эълонларда 3416 та, дори-дармон ва биологик фаол қўшимчалар рекламасида 658 та, таъмаки ва алкагол маҳсулоти рекламаси 499 та, букмекерлик ва татализаторлар хизматлари рекламаси 260 та, маданий мерос объектлари бўйича 150 та, хусусий таълим ва тиббиёт муассасалари 110 та, рағбатлантирувчи конкурс ва акциялар 103 та ҳолат қайд этилган.

 

Янги таҳрирдаги Қонунга қонуности ҳужжатлар нормалари ҳам киритилган.

 

Қонунга амалиёт ва хорижий тажриба таҳлили асосида рағбатлантирувчи реклама акцияларини ташкил этиш ва ўтказишга оид нормалар киритилган. Хусусан, тегишли мукофот фондисиз рағбатлантирувчи реклама акцияларини ўтказиш тақиқланмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилиши, қўшимча равишда унинг таржимаси бошқа тилларда такрорланиши мумкинлиги белгиланмоқда.

 

Қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда рекламага қўйиладиган талаблар кучайтирилиб, янги нормалар киритилмоқда.

 

Хусусан, дарсликлар ва дафтарларда реклама жойлаштириш, реклама нархларини хорижий валютада кўрсатиш, ахлоқ ва маънавиятнинг умумқабул қилинган нормаларига зид келувчи шакл, ибора, ва образлардан фойдаланиш, товарнинг асосий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни истеъмолчидан яшириш тақиқланмоқда.

 

Шунингдек, айрим турдаги реклама воситалари орқали реклама тарқатишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланмоқда. Жумладан, телеканаллар эфирида тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг бир соати учун йигирма фоиздан, бироқ бир суткада кўрсатув вақтининг ўн беш фоизидан ошиши мумкин эмас. Давомийлиги ўн дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.

 

Қонуннинг яна бир муҳим жиҳати она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланмоқда | Zamon.uz