Ўзбекистон

"Театр билан ҳамнафас яшайман"

Балетчи Нодира Ҳамраеванинг санъатдаги сирли олами ҳақида.

"Театр билан ҳамнафас яшайман"

 

17 йилдан бери балет саҳнасида рақс ижро этаман. Балет қандайдир сеҳр бор. Буни ушбу санъатнинг шинавандасигина ҳис қилиши мумкин. Балет санъатига кирдингми тамом, унга шўнғиб кетасан. Саҳнада енгил қушдек рақсга тушасан. Бу мен учун бахт.    

 

Балериналикни ҳам ўзига хос машаққатлари бор.  Доим қоматимизни сақлашга ҳаракат қиламиз. Белгиланган  вазндан ортиқча семириш биз учун оғриқли нуқта. Овқатланиш ва   ширинликлар меъёрида бўлиши шарт. Соатлаб машқ қиламиз. Саҳнадаги вақтимиз жуда қисқа. Чунки балетда бел ва тизза маълум вақтдан сўнг мувозанатини йўқотишини яхши биламиз. Шуни била туриб, бу гўзал санъатга ўзимизни бахшида қиламиз. Оёқ бармоқларимиз оғрийди. Қавариб кетади. Лекин саҳнага чиққач  томошабин олқишларини кўриб, барчаси унутилади. 

 

Саҳна шундай жойки, чиқдингми, тамом, муаммоларни унутиш керак. Шундай вақтлар бўлдики, оиламга етарли даражада вақт ажратолмай қоламан. Аммо мен бўш вақт топдим дегунча уйимга, оилам бағрига талпинаман. Доимий гастроллар,  концертлар мени яқинларимдан бир муддат узоқлаштиради. Санъат шундай қурбонлик талаб қилади.

 

Авваллари кўп болали бўлишга рухсат берилмас эди. Туғриқ таътилига кетган  балерина ўз қоматини йўқотади, деб  асосий роллардан маҳрум этиларди.   Ҳозир янги технология  ва методлар бор. Улар орқали ортиқча ёғларни  бемалол эритса бўлади. Озиш муаммо бўлмай қолди. Эндиликда  балериналарнинг 3-4 нафар фарзандлари бор.  

 

Ҳар бир спектаклдаги рақсни олинган видеолар орқали бир неча бор томоша қиламан. Ўзим-ўзимга танқидчиман.  Хатоларимни бирин-кетин кўраман.  Уларни тузатиш учун устимда ишлайман. Кечаси билан ухламай, қандай қилсам шу жойи чиройли чиқади, деб ўйлаб чиққан вақтларим кўп бўлади.

 

Онамнинг балерина бўлгани менга ўз таъсирини ўтказган. Мен ёшлигимда онам билан театрга борардим. Уларни рақсларини диққат билан томоша қилардим. Сўнг, ўша ҳаракатларни такрорлардим. Лекин доим одамлар мени Ўзбекистон халқ артисти Гули  Ҳамраеванинг қизи деб эмас, балки Нодира Ҳамраев деб билишларини истардим. Улар образга кириб балет тушаётганларида мен саҳнада онамни эмас, ўша ижро этилаётган қаҳрамонни кўрардим. Онам билан бир саҳнада рақс тушиш бахтига ҳам муяссар бўлганман. Онамнинг айтишича, харография мактабига бобом етаклаб борган эканлар. 40 йил давомида балет саҳнасида асосий роль ижро этдилар. Шу билан бирга, кино санъатида ҳам салмоқли ижод қилдилар. 1968 йил “Еттинчи ўқ”  номли кинонинг режиссёри Али Хамроев уларни кинога таклиф этган. Москвада "Йилнинг энг яхши актрисаси" деган унвон ҳам берилган. 

 

Мен ҳам онам каби ўқитувчи бўлиб,   санъатимни бошқаларга ўргатаман. Шогирдларим кўп. Ўзимнинг рақс мактабимни очганман. 

 

Биз сўз билан айтганда, мен театрда яшайман. Балет менинг ҳаётим.

 

Муножат Валиева ёзиб олди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Театр билан ҳамнафас яшайман" | Zamon.uz