Андижонда почта ходими 172 млн сўмни талон-тарож қилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 2 та моддаси билан иш очилган.

Бош прокуратура хузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, Андижон тумани почта алоқа боғланмаси бош ҳисобчиси ва бошқа шахслар ўзаро тил бириктириб, банк-клиент дастурига сохта маълумотлар киритиш орқали аҳолидан алимент ва коммунал тўловлари учун ундирилган 172 млн сўмни ўзлаштириб олишган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








