Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Эрон делегациясини қабул қилди

Учрашувда терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш каби масалалар муҳокама қилинган.

Шавкат Мирзиёев Эрон делегациясини қабул қилди

 

Бугун, 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Ўзбекистон–Эрон муносабатларини янада кенгайтириш масалалари ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди.

 

Учрашув аввалида Али Шамхоний давлатимиз раҳбарига Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Ўзбекистон етакчиси олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Ўзаро савдо ҳажми ортмоқда, икки мамлакат етакчи корхоналари ва компанияларининг саноат кооперацияси кенгаймоқда. Ўтган ойда Теҳрон шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форум муваффақиятли ўтказилди. Яна бир қатор муҳим тадбирлар режалаштирилган.

 

Бугун Тошкент шаҳрида ўтган Хавфсизлик бўйича қўшма комиссия биринчи йиғилишининг амалий натижалари ижобий баҳоланди.

 

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларида шериклик лойиҳалари ва дастурларини илгари суриш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, шу жумладан хавфи ортиб бораётган терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик ва наркотикларнинг ноқонуний айланмаси таҳдидларига қарши курашиш масалаларида самарали ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шуниншдек, Афғонистонда юзага келаётган вазият ҳамда ушбу мамлакатдаги гуманитар инқирозни енгиб ўтишга зарур кўмак кўрсатиш чоралари юзасидан фикр алмашилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Эрон делегациясини қабул қилди | Zamon.uz