Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев “Янги Наманган” шаҳарчасининг иккинчи босқич лойиҳаси билан танишди

Давлат раҳбари уйларнинг сифати, инфратузилмаси қандай бўлиши билан қизиқди.

Шавкат Мирзиёев “Янги Наманган” шаҳарчасининг иккинчи босқич лойиҳаси билан танишди

 

Президент ўзининг сайловолди дастурида Наманган шаҳрини “бир миллионлик шаҳар”га айлантириш ва “Янги Наманган” шаҳарчасини кенгайтиришни айтганди.

 

Тақдимотда ушбу шаҳарчанинг иккинчи босқичи бош режаси кўриб чиқилди. Унга кўра, 272 гектар майдонда 20 минг хонадонга эга 171 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

 

Давлат раҳбари уйларнинг сифати, инфратузилмаси қандай бўлиши билан қизиқди. Мутасаддиларга ҳозир кўп қаватли уйларда яшаётган одамлар ва талабгорлар билан учрашиб, уларнинг таклифларини олиш, шу асосида лойиҳани танқидий қайта кўриб чиқиб, батафсил режалаштириш бўйича топшириқ берди.

 

Ҳудудда уйларни ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини тўғри жойлаштириш, биноларда миллий ҳунармандчилигимизга хос  безаклардан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Шаҳарча ҳудудида иш ўринлари ташкил этиш, хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Лойиҳага кўра, бу ерда “Янги Ўзбекистон” боғини барпо этиш ҳам режалаштирилган. Президент боғ учун дарахт кўчатларини ҳозирдан етиштириш, кўп қаватли уйлар олдида ва йўл бўйларида ҳам дарахтлар экиш зарурлигини таъкидлади.

 

Наманган вилоятида кичик саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш, ички йўллар ва ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Мутасаддиларга ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли ишини ташкил этиш, маҳаллаларда спорт майдончалари, маиший хизмат мажмуалари қуриш бўйича топшириқлар берилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев “Янги Наманган” шаҳарчасининг иккинчи босқич лойиҳаси билан танишди | Zamon.uz