1 апрелдан бошлаб давлат боғчаларига 2 ёшли болалар ҳам қабул қилинади
Бу бўйича Президент фармони имзоланди.

“Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони имзоланди.
Унга кўра, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларига 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади.








