Жаҳон

Абдулазиз Комилов Энтони Блинкен билан учрашди

Томонлар Украина ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.

Абдулазиз Комилов Энтони Блинкен билан учрашди

 

8 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Вашингтонда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан музокара ўтказди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати ва Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс хабар берди. 

 

Прайснинг сўзларига кўра, томонлар турли масалалар қатори Украина ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилган. Блинкен Россиянинг Украинадаги махсус операцияси халқаро ҳуқуқнинг бузилиши эканини яна бир бор табриклаган. Шу билан бирга у Афғонистон ва Украинага Ўзбекистон томонидан кўрсатилаётган гуманитар ёрдамни қайд этган. Блинкен АҚШ Афғонистон яна террор марказига айланмаслиги учун барча ишни амалга оширишини таъкидлаган.

 

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, шунингдек, “С5+1” шакли доирасида минтақавий ҳамкорликнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган.

 

Ўзбекистон делегацияси АҚШда бўлиши давомида АҚШ администрацияси вакиллари, Коньгресс аъзолари, Америка ишбилармон ва илмий доиралари вакиллари билан ҳам учрашув ҳамда музокаралар ўтказилган.

 

Америка — Ўзбекистон Савдо палатаси аъзолари билан учрашувда Ўзбекистон томони Америка ишбилармон доиралари вакилларига 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг асосий қоидалари, республикада иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан таништирилган.

 

Тадбир давомида АҚШ компанияларининг республикадаги ислоҳотлар жараёнларида иштирокини кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Бундан ташқари, жорий йилнинг 24-26 март кунлари бўлиб ўтган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ) ишида Америка компанияларининг кенг иштироки бўйича келишувга эришилган.

 

Аввалроқ Абдулазиз Комилов Венгрия ТИВ раҳбари билан мулоқот қилгани тўғрисида хабар берилганди. 

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.