Россия “Формула-1” пойгаларидан ҳам маҳрум бўлди
Автопойга раҳбарияти Россиядаги мусобақаларни эфирга узатиш шартномасини бекор қилди.

Энди россияликлар “Формула-1” пойгаларини қонуний равишда томоша қила олмайди. Автопойга раҳбарияти Россиядаги мусобақаларни кўрсатиш шартномасини бекор қилди.
Шунингдек, руслар учун F1TV хизмати орқали кўриш имконияти ҳам блокланган. Шундай қилиб, мамлакат аҳолисининг "қироллик пойгалари" ни томоша қилишнинг қонуний ҳуқуқи йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Формула-1 Россиядан Гран-прини ўтказиш ҳуқуқини олиб қўйган эди. Бундан ташқари, ягона россиялик пойгачи Никита Мазепин мусобақани тарк этди, у билан шартнома "Ҳаас" жамоаси томонидан бекор қилинди.








