Ангренда кучли ёғингарчилик сабаб бир киши сой ўзанида қолиб кетди
Ҳозирда ушбу фуқаро шифохонага ётқизилган.

Бугун, 11 март куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридан оқиб ўтувчи “Қорабоғсой”да С. Ж исмли фуқаро кучли ёғингарчилик сабаб сой ўзанида қолиб кетган.
Шаҳар ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, фуқарони сой ўзанидан олиб чиққан. Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар марказий шифохонасига юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида.
Аввалроқ Ангренда 16 метрли қудуқ ичига тушиб кетган фуқаро қутқарилгани ҳақида хабар берилганди.








