АҚШ сенаторлари Украинага самолётлар етказиб беришни сўради
Улар Байденга шу мазмунда мактуб жўнатган.

Бир гуруҳ АҚШлик сенаторлар Жозеф Байдендан Украинага ҳарбий авиация етказиб беришни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар берди.
"Биз сизни Польша ҳамда НАТОдаги иттифоқчилар билан биргаликда ҳаракат қилишга ва Украинага тезроқ авиация, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари етказиб беришга чақирамиз", — децилади мурожаатда. Сенаторлар Варшаванинг Украинага қирувчи самолётлар етказиб бериш имкониятидан маҳрум қилгани учун Байденни танқид қилган. Мурожаат 40 нафар Сенат аъзоси томонидан имзоланган.
Маълумот ўрнида: 24 февраль куни Россия Украинада махсус операция бошлади. Ҳозирда Киевнинг авиация ва ҳаво-ҳужумига қарши тизимларини деярли йўқ қилинган. Бунга жавобан Владимир Зеленский Европа давлатларини ҳарбий самолёт етказиб беришга чақирди.
Ҳозирда Польша бунга розилик билдирган. Аммо у бунинг эвазига F-16 қирувчи самолётлари сўраган. Шунингдек, у етказиб бермоқчи бўлган авиация бирликлари АҚШ базаларидан олиб кетилиши керак. Пентагон расмий вакили Жон Кирби ҳозирда бу қадам мақбул эмаслигини маълум қилган.
Эслатб ўтамиз, аввалроқ Вашингтон Украинага 14 миллиард долларлик ёрдам бериши тўғрисида хабар берилганди.







