Тошкент вилоятида автобус ёниб кетди
Ҳодиcа Тошкент–Термиз йўналишида содир бўлган.

Бугун, 11 март куни Янгийўл туманининг “Янгийўл” МФЙ ҳудудидаги “Тошкент–Термиз” автомобиль йўлида “Isuzu” русумли автобусда ёнғин юзага келган.
Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Автобусга зарар етган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида автобус ёниб кетгани хабар қилинганди.








