Фарғонада қалбаки пул ишлаб ишлаб чиқарган аёл қўлга олинди
Аёл беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

2021 йил 14 декабрь куни фуқаролардан бири ИИБга мурожаат қилиб, икки кун аввал номаълум аёл Қўштепа туманидаги “Янги дўкон” маҳалласида жойлашган дорихонадан бир қанча дорилар сотиб олиб, бир дона 100 минг сўмлик пул берганини ва воқеа жойидан яширинганини маълум қилади.
Суд ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизасининг хулосасига кўра, мурожаатчи тақдим этган 100 минг сўм қийматидаги пул компютер технологияси ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, Фарғона вилоят ИИБ юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкинлигини маълум қилган.








