Жаҳон

Жонсон Саудияга бориб, нефть етказиб беришни кўпайтиришни сўрайди

Британия бош вазирининг асосий мақсади маълум қилинди.

Жонсон Саудияга бориб, нефть етказиб беришни кўпайтиришни сўрайди

 

Борис Жонсон кейинги ҳафтада Саудия Араистонига ташриф буюрмоқчи.

Бу ҳақа The Times хабар берди.

 

Жонсон Ар-Риёдни кўпроқ нефть қазиб чиқаришга чақирмоқчи. The Times маълумотларига кўра, Британия бош вазирининг Россияга қарши санкция жорий этишдан асосий мақсади Москванинг Ғарбга нефть ва газ етказиб беришини бутунлай тўхтатиш.

Агарда Саудия Арабистони ва Яқин Шарқнинг бошқа давлатлари нефть қазиб олишни кўпайтирса, “У Москвани доғда қолдириши ва Буюк Британияда яшашни арзонлашишига олиб келиши мумкин”.

 

Шу билан бирга Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Салмон бин Муҳаммаднинг Ғарб, хусусан, АҚШ билан муносабатларида қатор мураккабликлар бор. Аввалроқ у Байден билан телефонда мулоқот қилишдан бош тортганди. 

 

The Times’нинг маълум қилишича, Салмон бин Муҳаммад саудиялик журналист Жамол Қошиқчи ўлими билан боғлиқ вазиятда иммунитетга эга бўлмоқчи.

 

Аммо экспертлар Жонсоннинг ушбу ташрифи амалда ҳеч қандай натижа бермаслигини таъкидламоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия бош вазири ЕИ Россия энергетик секторига санкция жорий этмаслигини маълум қилганди. 

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

custom img

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

Ёзги қуёш туриши туфайли кундуз соатлари энг юқори чўққига чиқади.

custom img

Россия мактабларида араб тили ўқитилади

Таълим вазирлиги араб тилини ўқитиш дастурини тасдиқлади, дарслар 1 сентябрдан бошланади.

custom img

Нью-Йоркдаги 174 йиллик тарихий черков бутунлай ёниб кетди

Бруклиндаги тарихий черков икки соат ичида кулга айланди.

custom img

Исроилнинг Ливандаги ҳаракатлари АҚШ-Эрон келишувига зарба бериши мумкин — WP

АҚШ разведкаси Нетаняхунинг Ливандаги сиёсати Трамп маъмурияти ва Эрон ўртасидаги келишувга путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"