Сардор Бердимуҳаммедов отасининг сиёсатини давом эттирмоқчи
Туркманистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда.

Сардор Бердимуҳаммедов президент этиб сайанган тақдирда, Туркманистоннинг нейтрал мақомини сақлаб қолади.
Бу ҳақда у ТАССга маълум қилган.
"Агар менга катта ишонч билдиришса, албатта, мамлакатимизнинг нейтрал ташқи сиёсатини давом эттираман", – деган у.
Бердимуҳаммедов Туркманистон тинчликсевар давлат эканини таъкидлади. Шунингдек, у халқаро ташкилотлар, энг аввало БМТ билан ҳамкорликни кучайтириш Ашхобод ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини қайд этган.
Маълумот ўрнида: 12 март куни Туркманистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Унда 9 нафар номзод иштирок этяпти. Туркманистоннинг амалдаги раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов 11 февраль куни парламентда ҳокимиятни ёшларга беришини маълум қилганди.







