Бугун ҳамма дам оляпти, лекин улар ишда
13-март куни ҳам республика бўйлаб ёмғир ёғишда давом этмоқда. Айрим ҳудудларда табиатнинг ноодатий ҳодисалари кузатилди.

Ўзгидромет 13 март куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туришини, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши ва баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот берганди.

Кутилганидек, кўплаб ҳудудларда бугун ҳам ёмғир ёғишда давом этмоқда. Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарларида эрталабки соат 9–10 атрофида қуюқ булут сабаб атрофни қоронғилик қоплади ва кўчаларда тунги чироқлар ёқилди. Шундан сўнг мазкур ҳудудларда кучли дўл ёғишни бошлаган.

Тошкентнинг айрим кўчалари эса сув билан тўлган. Ободонлаштириш бўлими ходимлари дам олиш куни бўлишига қарамай, кўчаларни ҳосил бўлган “кўлмаклар”дан “тозалашмоқда”.








