Пойтахтда 3 та машинани дарахт босиб қолди
Ҳодиса Тошкентдаги меҳмонхоналардан бири ёнида содир бўлган.

Кеча, 12-март куни соат 22.10 атрофида Мирзо Улуғбек туманининг Шаҳрисабз кўчасида жойлашган “La Granda Plaza” меҳмонхонаси ёнидаги дарахт автомашиналар устига қулаб тушган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. 3 та енгил автомашинага зарар етган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сизлардан кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмаслигингизни сўраб қолади, дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентда “Матиз” ва “Нексия–3” иштирокида ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинганди.








