Тошкентда қалбаки доллар сотаётган шахслар ушланди
Тезкор тадбирда жами 50 дона сохта пул аниқланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда икки нафар шахс ўзаро тил бириктириб, жами 50 дона қалбаки 100 АҚШ доллари купюраларини 32 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Фарғонада сохта пул ишлаб чиқарган аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди.








