Зеленский Путин билан Исроилда учрашишни таклиф қилди
Киев раҳбарининг фикрича, Украина, Россия ёки Белорусь ҳудудида музокара олиб бориш нотўғри.

Президент Владимир Зеленский Исроилда Владимир Путин билан музокара ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда у хорижлик журналистлар учун ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Мен Исроил бош вазири жаноб Беннетга Россия, Украина ёки Беларусда учрашиш нотўғри ва ноконструктив эканлигини айтдим – булар урушни тўхтатиш мумкин бўлган нуқталар эмас. Қуддус бўлиши мумкинми? - Менимча, ҳа. Ва мен унга бу ҳақда айтдим ", деган Украина президенти.
Шунингдек, Зеленский Ғарб сиёсатчиларининг позицияси ҳақида ҳам гапириб ўтди.
“Улар кафеда ўтиришади ва бомба айнан мана шу кафега келмагунча, улар билан бу содир бўлишига ишонмайдилар ва шу пайтгача ҳеч ким осмонни ёпмайди”, деган Киев раҳбари.
Президент хорижлик журналистларга Россия Федерацияси билан музокаралар ва улардан кутаётганлари ҳақида ҳам гапириб берди. Ижобий жиҳат сифатида, президент музокаралар гуруҳида шунчаки ултиматум қўйиш билан чекланиб қолмай, мулоқот бошланганини таъкидлади.
Бир кун аввал Кремл спикери Киев доимий равишда Украина ва Россия президентлари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш бўйича таклифлар билан чиқаётганини айтди. Бу масала Украина ва Россия ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг Туркиядаги учрашувида муҳокама қилинган.








