Икки йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида халқаро автобуслар қатнови тикланмоқда
Шунингдек, Қозоғистон орқали Россияга автобус ташувлари йўлга қўйилиши мумкин.

16 мартдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама мунтазам халқаро автобус йўналишларида қатновлар қайта тикланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилишича, 16 мартдан ташувчилар томонидан Тошкент – Нурсултон, Тошкент – Олмаота, Тошкент – Қизилўрда, Тошкент – Туркистон, Тошкент – Иргели, Чирчиқ – Чимкент, Чирчиқ – Олмаота йўналишларида қатновларни амалга ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, ҳозирда Қозоғистон Республикаси орқали Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасига транзит автобус ташувларини ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро автобус қатновлари коронавирус пандемияси сабабли 2020 йил 16 март куни тўхтатилган эди.








