Ўзбекистон

Оёқларим юрмаса ҳам, кўзларим кўради, қўлларим ишлайди – Нурхон Қурбонова

Токио-2020 Паралимпия ўйинларида иккита медални қўлга киритган спортчининг муваффақият сири нимада?

Оёқларим юрмаса ҳам, кўзларим кўради, қўлларим ишлайди – Нурхон Қурбонова

 

Ўтган йили Япониянинг Токио шаҳрида Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтди. Мусобақада муносиб иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари кўлга киритган 5 та кумуш медал соҳибларидан бири Нурхон Қурбонова. 

Ўйинларда пара енгил атлетиканинг Ф54 классида аёллар ўртасида найза улоқтириш бўйича ҳамюртимиз 18.38 метр натижа билан шахсий рекордини янгилади. Бундан ташқари Нурхон Қурбонова Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ядро улоқтириш бўйича бронза медалини ҳам қўлга киритди. 

 

Спортчимиз бугунги кунда нималар билан банд эканлиги ва спортдаги ютуқларига нима асосий роль ўйнагани ҳақида гапириб берди

 

Паралимпиядадан сўнг жамоамиз билан шу йил бўлиб ўтадиган Параосиё ўйинларига тайёргарлик машғулотларини олиб боряпмиз. Асосий эътиборимни олдинга қўйилган мақсад ва режаларимга қаратганман. Ушбу ниятларимни амалга оширишга бор кучим билан ҳаракат қиламан. 

 

Сизга нима кўпроқ куч беради?

 

Менга онам, мураббийим ва яқинларимни ишончи катта куч беради. Ҳар қандай инсон ҳаётда қоқилганида унга яқинлари ёрдамга келади. «Бу сени қўлингдан келади», «Сен уддалай оласан», «Биз сенга ишонамиз», - деган гаплари мени янада олдинга ҳаракатлантиради. Ана шу ишончни оқлаш учун ҳам инсон кучли кўпроқ меҳнат қилади. Чунки, унга ишонган кўзларни алдагиси келмайди. Яқинларини хурсанд қилгиси келади. Паралимпия ўйинларида иштирок этганимда ҳам мураббийимни кўзларига қараб турганман. Шунда унинг далдасини ҳис қилганман. Менга бундан ташқари, ҳаётда шукроналик ҳисси куч беради. Аҳволи оғир инсонларни кўп учратганман. Шуларни кўрганимда худога шукур қиламан. Оёқларим юрмаса ҳам кўзларим кўради, қўлларим ишлайди. Ҳаётда нимага эришган бўлсам, яқинларимни кўмаги билан эришганман. 

 

Бугунги кунда дангасалик оқибатида вақтини беҳудага ўтказаётган ёшларга қандай маслаҳатлар берган бўлардингиз?


Шу кунларда Украинада уруш бўляпти. Аҳоли қийналмоқда. Ер остини макон тутиб яшаётганини ёки уй-жойини ташлаб кетаётганларига гувоҳ бўляпмиз. Ёки бўлмаса, Афғонистонни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. У юрт инсонларининг фарзандлари ҳаттоки мактабларга боришолмайди. Агарда ўқиган тақдирда ҳам кўнгли хотиржам эмас. Ота-она фарзандим соғ-омон қайтиб келсин, деб дуо қилиб туради. Биз мана шундай тинч ватанда, имкониятлар етарли бўлган юртда яшаймиз. Нега энди вақтимизни беҳудага сарфлашимиз керак? Уруш бўлаётган маконда яшаганимиз йўқ. Нимага энди бу имкониятлардан фойдаланмаслигимиз керак?

 

 

Ёшларимиз билим олиш, юксак марраларни забт этиш имкони бўлган юртда яшамоқда. Улар шулардан нима сабабдан фойдаланмаслиги керак? Тинч ватанда яшаётганимиз учун худога шукур қилишимиз керак. Инсон шундай яшаши керакки яшаб ўтган умрига қараса, ҳеч қачон афсусланмаслиги керак. Инсон ҳаёт йўлини қандай қуриши ўзига боғлиқ. Шунинг учун ҳозирги ёшларга ҳеч қачон меҳнатдан қочмасликларини маслаҳат берган бўлар эдим. Ҳар бир инсоннинг тақдири ўз қўлида. Ҳаётини фақатгина ўзи ўзгартира олади. Шунинг учун ҳаракатдан тўхтамаслик керак. Агар мен ҳам тақдиримга тан бериб уйда қолганимда, ҳозирги ютуқларимга эришмаган бўлар эдим. Мен тақдиримга тан беришни эмас, у билан курашиш кераклигини англаганман.

 

Жамшид АМИРОВ 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Оёқларим юрмаса ҳам, кўзларим кўради, қўлларим ишлайди – Нурхон Қурбонова | Zamon.uz