Жаҳон

Ўзбекистон ва Германия Президентлари телефон орқали мулоқат қилдилар

Икки давлат раҳбарлари кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон ва Германия Президентлари телефон орқали мулоқат қилдилар

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирини табриклаб, самимий истакларини билдирдилар. Ушбу тарихий даврда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш борасида биргаликда катта ишлар қилингани, ўзаро ишонч ва шериклик учун мустаҳкам пойдевор яратилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

Етакчилар Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги амалий ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар, турли даражаларда мунтазам сиёсий мулоқот ва фаол алоқаларни давом эттириш муҳим эканини таъкидладилар.

 

Германиянинг етакчи компания ва банклари билан савдо, инвестициялар, юқори технологиялар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Молиявий-техник кўмакни ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни, энг аввало, Ўзбекистонда немис тилини чуқурлаштирилган ўқитиш соҳасида кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Президентлар халқаро кун тартибининг долзарб масалалари, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар. Вазиятнинг янада кескин тус олишига йўл қўймаслик ва можарони тез фурсатда тартибга солиш учун сиёсий-дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Телефон мулоқоти ҳар доимгидек ишонч руҳида ва дўстона муҳитда ўтди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.