Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 86 ёшида вафот этди
Бу ҳақда Ўзбек Миллий Академик драма театри хабар берди.

“Устоз санъаткор, ўзбек театр ва кино санъатининг йирик намоёндаси, ўзбекнинг атоқли ва ардоқли ижодкори, ўз ижодий услубига эга актриса, юртнинг дуогўй онахони, самимий ва камтарин инсон, Ўзбекистон халқ артисти Тўтихон Юсупова табаррук 86 ёшда бандаликни бажо келтирди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун: Тўти Юсупова 1936 йилда Самарқанд вилоятида таваллуд топган. 1957 йилдан театрда фаолият кўрсатади. 1970 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1993 йили "Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари билан мукофотланган.








