Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг янги президентини табриклади
Сердар Бердимуҳаммедов 73 фоиз овоз билан Туркманистон Президенти этиб сайланган эди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовни муҳим сиёсий тадбир - Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани, Туркманистоннинг сайланган Президенти Сердар Бердимуҳаммедовни эса сайловда қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади.
Туркманистонда сайлов 12 март куни ўтказилган ва унда амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳаммедов 9 нафар номзод орасидан 73 фоиз овоз тўплаб, президентликка сайланган эди.







