Жаҳон

Европада НАТОнинг 140 минг аскари бор — Йенс Столтенберг

Шунингдек, альянснинг 24 мартдаги саммитидан кўзланган мақсад очиқланди.

Европада НАТОнинг 140 минг аскари бор —  Йенс Столтенберг

 

Йенс Столтенгберг 24 март куни бўлиб ўтадиган НАТО фавқулодда саммитидан кўзланган мақсадни очиқлади.

Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

 

Унинг сўзларига кўра, Европадаги геосиёсий вазият ва Россияни тийиб туриш саммитнинг асосий вазифаси саналади. Бугун Брюсселда бўлиб ўтган альянсга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари учрашувида қуруқлик, ҳаво, денгиз, космос ва кибермаконда коллектив мудофаани кучайтириш чораларини ишлаб чиқиш масаласини кўриб чиқиш топширилган.

 

Столтенбергнинг сўзларига кўра, НАТО мамлакатлари ўз хавфсизлиги учун янги реалликка дуч келди. Шунинг учун “коллектив мудофаа тизимини қайта йўлга қўйиш ҳамда узоқроқ муддатга тийиб туриш сиёсатини қайта кўриб чиқиш лозим”.

Альянс бош котибининг таъкидлашича, янги хавфсизлик стратегияси НАТО шарқий қанотида қуруқликда кўпроқ қўшин жойлаштиришни назарда тутади. Бундан ташқари, ҳавода кўпроқ самолётлар пайдо бўлиши, Ҳаво ҳужумига ва ракетага қарши тизимлар жойлаштирилиши зарур. Денгизда эса доимий аснода авиаташувчиларнинг зарбдор гуруҳлари, сувости ва жанговор кемаларни жойлаштириш режалаштирилган.

 

“Тийиб турувчи кучлар ва қуролларнинг кўпайтирилиши ўз навбатида ҳарбий харажатларнинг ҳам ошишини билдиради. Альянс давлатлари энг камида ЯИМнинг фоизини мудофаага ажратиши керак”, – деган Столтенберг.

 

Шунингдек, ҳозирда Европада НАТОнинг 140 минг аскари борлиги маълум қилинган. Улардан 100 минги АҚШ қўшинлари, қолган 40 минг аскар бевосита НАТО қўмондонлиги остида. Улар асосан альянснинг шарқий қанотига жойлаштирилган.

Аввалроқ АҚШ Арктикадаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди. 

custom img

«Мен бошқаларнинг ўлишига йўл қўя олмасдим»: Flydubai капитани ҳужум тафсилотларини айтди

Flydubai рейсида иккинчи учувчи томонидан ҳужумга учраган Смит Маччҳар Ҳиндистон Бош вазири билан суҳбатлашди.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"