Ўзбекистон

Шакарнинг биржадаги нархи бир кун ичида 15 фоизга пастлади

Заводлар томонидан ўртача 8 448 минг сўм бошланғич нархларда қўйилмоқда.

Шакарнинг биржадаги нархи бир кун ичида 15 фоизга пастлади

 

Шакарнинг биржа нархи чора-тадбирлар киритилгандан кейин бир кун ичида 15 фоизга тушди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси маълум қилди. Хабарга кўра, биржадаги харидорлар сони уч баробарга ошган.

 

Биржа нархини барқарорлаштириш учун регулятор товар биржаси орқали кунига камида 2000 тонна шакарни бир тонна лотда сотишни буюрди. Битта харидор кунига 20 тоннагача харид қилиши мумкин бўлди.

 

"Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан биржада нархларни барқарорлаштириш ва шакарни биржа савдолари орқали барча харидорларга тенг шароитларда сотилишини ташкил қилиш мақсадида кўрилган тезкор чоралар натижасида жорий йилнинг 17 мартга нисбатан 18 март кунига келиб шакарнинг ўртача сотилиш нархи 1 тн 11,9 млн сўмдан 10,1 млн сўмгача пасайди ёки 15 фоизга арзонлашди.

 

Заводлар томонидан шакар ўртача 8 448 минг сўм бошланғич нархларда қўйилмоқда. Бунда, ўрнатилган лимит натижасида иштирокчилар талабларини тўлиқ қондиришга эришилди, хусусан ой бошига ўртача 50 та харидор бўлса, 18 март куни 150 та харидордлар маҳсулот харид қилган.

 

Ўз навбатида Қўмита томонидан савдоларда айрим инсофсиз тадбиркорлар томонидан нархларни сунъий оширилганлиги, биржа савдоларига оид рақобатга зид ҳаракатлар аниқланган. Ҳозирда иш қўзғатиш мақсадида ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда",  дейилади хабарда.

 

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"